Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти, Нукус шаҳар ҳокимлиги, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети билан ҳамкорликда “Ҳар ким бир туб кўчат!” шиори остидаги амалий акция доирасида пойтахтимиз ҳудудида 8,5 гектар майдонда “Экобоғ” яратилмоқда.
Бу ерга 2 минг тубдан ортиқ тут, арча, сакура, акация кўчатлари ўтқазилди.
Республикамиз фаоллари томонидан амалга оширилаётган эзгу ва хайрли тадбирларнинг бир кўриниши бўлган “Экобоғ” фақатгина Оролбўйи ҳудудининг экологик муаммоларини юмшатиш эмас, балки, халқимизнинг она табиатга бўлган эътибори ва ҳурматининг ёрқин мисолидир.
