Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги «Оқтерак» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Мурат Жумамуртов ва Наргиза Менглибековларнинг оиласида учта эгизак дунёга келди. Опа-сингил чақалоқларга яхши ниятлар билан Гавҳар, Барчин ва Кумиш деб исм қўйилди. Ҳозирда икки ойлик чақалоқларнинг ва онанинг саломатлиги жуда яхши. Шифокорлар эгизакларни доимий тиббий кўрикдан ўтказиб боришмоқда.
— Мен жуда бахтли онаман. Чунки, соғлом учта эгизак фарзанд кўрдим. Энди фарзанларимнинг сони олтитага етди. Катта ўғлим Алпомиш 7 ёшда. Ундан кейинги эгизакларим Айдона билан Гулдана 6 ёшга тўлди. Туман ҳокимлиги ва Хотин-қизлар қўмитасининг масъул ходимлари оиламизга келиб беғараз ёрдамлар беришмокда. Албатта, кўрсатилаётган бундай эътибор учун жуда миннатдормиз, — дейди ёш она Наргиза Менглибекова.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.



