Жаҳон банки томонидан маблағ ажратилиши кутилмоқда


Пойтахтимиздаги Ёшлар марказида Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси ­билан “Ижтимоий хизматларни кўрсатишда фуқаролик жамиятининг фаоллигини ошириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат Кенгаши аъзолари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлари, халқ ­таълими, ирригация, сув таъминоти соҳаси вакиллари ­иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Маслаҳат кенгаши аъзолари, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, юридик фанлар номзоди С.Ходжаева, Фуқаролик ташаббусларини  қўллаб-қувватлаш маркази директори Д.Қабулова, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Ҳуқуқшуносларнинг малакасини ошириш маркази Халқаро ҳуқуқ кафедраси мудири, юридик фанлар доктори Л.Саидова ва бошқалар сўзга чиқиб, Жаҳон банки томонидан халқ таълими, ирригация ва сув таъминоти бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ ажратилаётгани тўғрисида маълумот берди.

Семинар иштирокчилари мутахассислар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.