ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Республика силга қарши курашиш болалар санаториясида даволанаётган болаларнинг ҳолидан хабар олинди.
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қ.Бабашев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбари С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари А.Данияров, Б.Қайипбергенов, тадбиркор П.Ережепова ҳамда партия фаоллари иштирок этди.
