2019 йил 30 май-5 июнь кунлари оралиғида Самарқанд вилоятида ёшлар ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионатининг якуний тўртинчи тур ўйинлари бўлиб ўтган эди. Унда Нукус шаҳридаги Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси фаол қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллаб қайтди.
1-5 июль кунлари оралиғида Тошкент шаҳрида спортнинг бадминтон тури бўйича 2005-2009 йилларда туғилган ёш ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги учун мусобақада шу мактабда тарбияланаётган 4 нафар қиз ва 4 нафар ўғил болалар қатнашиб қайтди.Ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақаларда республикамиздан иштирок этган ёш спортчи К.Махамбетов якка мусобақада биринчи, ўғил болалар орасидаги жуфт мусобақаларда К.Махамбетов ва Д.Шимбергеновлар жуфтлиги иккинчи ўринни егаллади.
Мазкур мусобақада жамоа ҳисобида Қорақалпоғистон терма жамоаси фахрли учинчи ўринни эгаллади.
