Элликқалъа туманида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, унда Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан айбдор деб топилган шахсга туман хотин-қизлар қўмитасининг кафиллик хати асосида енгил жазо тайинланди.
Юртимизда сўнги икки йил давомида Президентимиз ташаббуси билан Олий суд ва Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида тузилган меморандум бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларда хотин-қизлар қўмиталари вакиллари жамоатчилик асосда ҳимоячи бўлиб иштирок этмоқда.
Элликқалъа туман ҳокимлигида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида жиноят қилиб, ҳуқуқбузарликка қўл урган, ушбу ҳудуд фуқароси, жазони ўтаётган М.Дўсчанова Хотин-қизлар қўмитаси томонидан кафилликка олиниб, унинг жазоси енгил турдаги жазо билан алмаштирилди.
