Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Биз ақл фаросатли оилалармиз” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Спортнинг шахмат-шашка турлари бўйича ўтказилган ушбу тадбирда шаҳар ва туманларнинг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган 12 та оила иштирок этди.
Мусобақа сўнггида Кегейли туманидаги “Жузимбағ” овул фуқаролар йиғинидан Қадиримбетовлар оиласи биринчи, Амударё тумани “Дуринки” маҳалла фуқаролар йиғинидан Қурбоновлар оиласи иккинчи, Қўнғирот туманидаги “Адабиёт” овул фуқаролар йиғинидан Даўлетбаевлар оиласи учунчи ўринни қўлга киритишди.
Ғолиблар ва фаол қатнашган оилалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
