Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амет бахши номидаги 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳаллалардаги 12-20 ва 21-30 ёшгача бўлган ёшлар орасида “Мен ўқиган китоб” мавзусидаги танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу босқичда танловнинг шаҳар ва туман босқичларида сараланган 32 нафар ёшлар иштирок этиб, жаҳон адабиёти дурдонлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.
Якунда 12-20 ёшлилар орасида Хўжайли туманидан Г.Жумамуратова биринчи, Тўрткўлдан Ш.Каримбаева иккинчи, қораўзаклик А.Тлеова учинчи ўринни, 21-30 ёшлилар ичида эллиқкалъалик Х.Ражапова биринчи, қўнғиротлик С.Султонова иккинчи ва Тахиатошдан А.Қурбниязова учинчи ўринни эгаллашди.
