НДПИ Евроосиё педагогика университетлари ассоциациясига аъзо бўлди


Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Евроосиё педагогика университетлари ассоциацияси аъзосига айланди. Бу институт ректорининг ­Москва давлат педагогика университетига ташрифи давомида амалга оширилди.

Институт ахборот хизмати маълумотига кўра, Евроосиё ­педагогика университетлари ассоциацияси (ЕПУА) 2015 йили Олмаота шаҳрида МДҲ давлатлари педагогика университетлари ректорлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ташкил этилган.  ­Ассоциацияга 48 та университет аъзо бўлган.

Ассоциация ташкилотчилари Москва давлат педагогика университети ва  Абай номидаги Қозоқ миллий педагогика университети ҳисобланади.

Ассоциация нотижорат  ташкилот бўлиб, унинг таркибига  Евроосиё минтақасидаги жумладан,  Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон  ҳамда Россия давлатларидаги олий ўқув юртлари киради.