Ўз МТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг конференцияси


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик пар­тияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ­навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.

Унда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ҳисобот давридаги фаолияти якунлари муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, Қорақалпоғис­тон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, конференция делегатлари, партия етакчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ­демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва назорат-тафтиш  комиссияси томонидан  олиб борилган ишлар, жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга ­тайёргарлик кўриш ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдаги  сьездига делегатлар сайлаш масалалари кўриб чиқилди.

Конференцияда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдаги съездига делегатлар сайланди ва кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.