Партиялар халқ орасига кириб бормоқда


Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус шаҳрида ­навбатдаги сайловолди тадбири ўтказилди.

Унда партиянинг ҳудудий Кенгаш ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллари ва шаҳар аҳолиси иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, партиянинг сайловолди дас­тури хусусида фикр юритиб, коррупцияга қарши курашиш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада кучайтириш ва аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатиш бўйича партия олдида турган вазифаларга тўхталиб ўтдилар.

Тадбирда акциялар, интерактив ўйинлар ташкил этилиб, унда ўз билими ва эпчиллигини намойиш эта олган иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бу ерга йиғилганлар партия фаоллари билан жонли мулоқотда бўлиб ўз фикр-таклифларини билдиришди, — дейди Ўзбекистон “Адолат”СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби А.Оразимбетова.

Тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ­оркестри ва ­эстрада хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.