Сайловолди тарғибот тадбирлари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан сиёсий пар­тиялар томонидан тарғибот тадбирлари кучайтирилмоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Хўжайли, Чимбой, Шўманой, Тахтакўпир, Беруний, Амударё,  Элликқалъа ва Нукус туманларида ана шундай тадбирлар ташкил этилди.

— Жорий йилги сайловолди тарғибот тадбирлари ­ноанъанавий тарзда, кўнгилочар акциялар, шоу-мусиқий ­дастурлар билан ўтказилмоқда, — дейди партиянинг ­Элликқалъа тумани Кенгаши аппарат раҳбари Д.Шаропова.

Бундай тадбирлар энг чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли орасига чуқур кириб бориш имконини бермоқда. Бу эса партиямиз ҳайриҳоҳларининг янада кўпайишига хизмат қилади.