Вазир билан учрашув


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири Салауатдин Худайбергенов билан соҳада ­фаолият юритаётган ёшларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммед ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактабида ўтказилган ёшлар билан учрашувида билдирилган фикр-таклифлар ва вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида фаолият юритаётган ходимларнинг 30 фоизини ёшлар ташкил қилади. Улар орасида «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиблари, ёш фан докторлари ҳам бор. Адлия вазирлиги тизимида ёшлар етакчиси сайланиб, ёш ходимлар орасида турли тадбирлар ташкил қилиб борилмоқда.

Тадбирда ёшларнинг фикрлари тингланиб, келгусида уларнинг фаоллигини янада ошириш, муаммоларини ўрганиб ҳал қилиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.