Чорвачилик соҳаси жадал ривожланади


Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 20-21 август кунлари республикамизга бўлган ташрифи чоғида ҳар бир туман ва шаҳарнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, уларни соҳаларга ихтисослаштириш бўйича таклиф билдирган эди. 7 ноябрь куни Президентимизнинг Бўзатов, Тахтакўпир, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларида чорвачиликни ривожлантириш орқали иш ўринлари, аҳоли даромадини кўпайтиришга қаратилган “Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик соҳаларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилнди.

Президентимизнинг қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни жалдал ривожлантириш бўйича комиссия ўз фаолиятини бошлади. Бугунги кунда ушбу комиссиянинг таклифига асосан чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган лойиҳа ташаббускорларига қора молларни саноат усулида боқиш учун суғориладиган ерлар пичанзорлар ва яйловлар, шунингдек, чорвачилик комплекслари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, ем-хашак ишлаб чиқариш мақсадида бино ва объектларни қуриш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмай турган ер участкаси ёки ҳосилдорлиги паст суғориладиган ер майдонлари, олдингисидан бошқача тарзда  танлов ва аукцион ўтказилмасдан ажратиб берилмоқда. Бунда ернинг ҳосилдорлик даражаси ва ташкил қилинадиган чорвачилик хўжалигининг ҳажми ҳисобга олинади. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат фонди томонидан компенсация ва кафолат берилади.

— Чорвачилик комплексини қуриш учун “Кўксув” овул фуқаролар йиғини ҳудудидан 10 гектар, ем-хашак экинларини экиш учун минг гектарга яқин ер олдим. Менга чорвачиликни ривожлантириш бўйича комиссиянинг таклифи асосида ер, Тадиркорлик фаолиятини  қўллаб-қувватлаш давлат фонди томионидан компенсация ва кафолат учун 50 фоизлик имтиёзли кредит берилди, — дейди Бўзатов туманидан лойиҳа ташаббускори Қуралбай Абдираманов. — Эндиликда бу майдонларга экин экиш ишларига тайёргарлик ва комплекс  қурилишини олиб бормоқдамиз. Жами минг бош молни боқишга мўлжалланган “Bozataw sement” масъулияти чекланган жамиятимизга шу йилнинг сентябрь ойида дастлабки 300 бош қорамол олиб келинди. Биз Германия давлатининг наслли қора молларини етказиб берадиган корхона билан алоқани йўлга қўйдик. Энди молларни олиб келиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Лойиҳамиз тўлиқ ишга тушса 40 одам доимий иш ўринига эга бўлади. Чорвачиликка ихтисослаштирилган республикамизнинг ушбу тўрт туманида қиймати 1277 миллиард 292 миллион сўмлик 210 та лойиҳанинг амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, натижада 27 минг 150 бош қора молларнинг олиб келиниши кутилмоқда. Лойиҳаларнинг деярли 84 фоизи банк кредитлари ҳисобидан амалга оширилади. Осиё тараққиёт банки иштирокида Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан 274 миллиард 72 миллион сўм, “Ҳар бир оила -тадбиркор” Давлат дастури доирасида 3 миллиард 220 миллион сўм пул маблағлари ажратилиши белгиланди.

Туманларда қорамол, қўй ва эчки боқиш, туячилик ва йилқичиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар қўйидагича:

Жумладан, Бўзатов туманда чорвачилик соҳаси бўйича 45 ташаббускор жами баҳоси 83 миллиард 865,9 миллион сўм, шундан деярли 72 миллиард сўми банк кредити ҳисобидан бўлган чорвачиликни ривожлантириш бўйича ташаббусга қўшилди. Шундан 81 миллиард 326 миллион сўм қорамол боқишга, 1 миллиард 713 миллион сўм қўй ва эчки боқишни ривожлантиришга қаратилган.

— Юртимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга қулай муҳит яратиш, имтиёзли кредит маблағларини ажратиш, шунинг ҳисобидан аҳоли бандлигини таъминлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир, — дейди Бўзатов тумани ҳокимининг Иқтитсодиёт ва тадбиркорлик бўйича биринчи ўринбосари Данебай Каипов. — Бу борада Президентимизнинг чорвачиликка доир қарори ҳам муҳим асосдир. Чунки, ушбу ҳужжат асосида туманимизнинг ўзига хос жиҳати эътиборга олинган ҳолда ҳудудда чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган лойиҳа ташаббускорлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларга зарур шароитлар яратилмоқда.

Ташаббускорларга озуқа экинлари учун майдонлар ва уларнинг яйлов ерлари учун белгиланган меъёрдаги ер майдонлари қонуний турда берилмоқда. Чорва комплексларининг қурилиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, бу ерларда чет давлатлардан олиб келинадиган қора молларни боқишга мўлжалланган халқарпо стандартларга мос шароитлар яратилади.

Чорвачиликнинг ажралмас қисми бўлган сув билан таъминлаш ишлари қизғин олиб борилиб, туманда қудиқ қазиш учун “Кўксув” ва “Шахаман” овул фуқаролар йиғинларида ўринлар ажратилди.

Бугунги кунда Президентимизнинг “Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик соҳаларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган талабларнинг ижроси бўйича ишлар такомиллаштирилиб, Қорақалпоғистон чорвачилик ассоциацияси ташкил этилди. Қўнғирот туманида Чорвачилик кооперацияси қурилиши бошланди. “Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов ва Тахтакўпир туманларида замонавий қишлоқ хўжалиги илмий-техник парки, жумладан, 20 минг бош қора молга мўлжалланган чорвачилик кластерини ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Қарор асосида чорвачиликни ривожлантириш бўйича бошқа ­лойиҳалар ҳам кўриб чиқилмоқда.

М.Пирназарова,

Қорақалпоғистон ахборот

агентлиги шарҳловчиси.