Орол кетиб умид келди Мўйноққа,
Янгиланган умр келди Мўйноққа.
Янги йўллар, янги жаннат овуллар,
Янги орзу, меҳр келди Мўйноққа.
Саксовуллар салом берар тонгларга,
Янги қўшиқ туғилади тонгларда.
Қора маржон, оқ маржонлар отилиб,
Устюрт бахти очилади тонгларда.
Сув бўйида бошин эгар оқ қамиш,
Ўн бармоққа ўн ҳунардир кўк қамиш.
Бахтин тиклаб янгиланган Мўйноқнинг,
Тузлар кетиб ярқирайди оқ қамиш.
Осмонида учар ўрдак ғозлари,
Кенгликларга ёзилади ёзлари.
Қўбиз, дутор, достонлари янграса,
Қайта туғилади Ажиниёзлари.
Истиқлолнинг имконига эл рози,
Сув, ҳавоси, явшан, чечак гул рози.
Бундай улуғ бахтни берган Мўйноққа,
Президентдан Орол, Устюрт –Эл рози
Гулистон МАТЯКУБОВА,
Қорақалпоғистон халқ шоири.



