Йўловчи 64 та бош кийимни олиб ўтмоқчи бўлди…


Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ва тегишли ходимлар томонидан ҳар куни “Қарақалпақстан” темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатлардан кириб келган йўловчи поездлар ва йўловчилар белгиланган тартибда назоратдан ўтказилади.

Мана шундай текширувларнинг бирида йўловчи М.Т томонидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 64 дона бош кийимни олиб ўтилаётгани аниқланди.

Ушбу бош кийимларнинг умумий баҳоси 85 миллион сўмни ташкил этади.

Айни вақтда мазкур факт бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.