Мўйноқ туманида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан янгидан қуриб битказилган «Future Muynak» ахборот технологиялар марказида, ёшларнинг компьютер технологияларини мукаммал ўрганиши учун тўлиқ шарт-шароитлар яратилган.
Бу ердаги IT марказида кўпгина иқтидорли ўғил ва қизлар 2D-графика, 3D-моделлаштириш, анимация, вэб-дизайн, дастурлаш, фото расмларни қайта ишлаш бўйича машғулотларда доимий қатнашмоқда.
Марказ тренерлари Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил қилинаётган семинар-тренингларда билим ва маҳоратларини ошириб келмоқда. Шунингдек, марказ қошида фаолият кўрсатаётган Book cafe орқали китобсевар ёшлар, янги илмий, бадиий ва чет эл адабиётларидан бемалол фойдаланиб, ўзларининг маънавий дунёсини бойитмоқдалар.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.



