Муҳтарам Президентимизнинг “Янги Ўзбекистонни албатта ёшларимиз билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”, деган фикрлари биз ёшларга катта куч-қувват бағишлади. Айниқса, Қорақалпоғистонда фидойи ёшлар отряди томонидан олиб борилган ишларга юксак баҳо берганидан жуда хурсанд бўлдик.
Президентимиз бугунги кунда замонавий билимларни ўзлаштириш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши лозимлигини таъкидлади. Биз ёшлар учун Нукусда IT park қурилиши режалаштирилаётгани янгилик бўлди. Япония, Корея каби дунёнинг энг ривожланган давлатларининг интеллектуал салоҳияти юқорилиги натижасида иқтисоди юксалиб бормоқда. Эндиликда бизнинг юртимизда ҳам мана шундай IT parkларда ёшлар ўзларининг инновацион ғоялари, техник ишланмаларини амалга оширади.
Шунингдек, Президентимиз ўз Мурожаатномасида олий таълимга алоҳида эътибор қаратгани бизни қувонтирди. Айниқса, қизлар учун олий таълим муассасаларида алоҳида грантлар ажратилиши биз каби ёшлар учун кутилмаган совға бўлди десам асло янглишмайман.
Олий таълимнинг нуфузини ошириш, нодавлат таълим муассасалари сонини кўпайтириш, соҳага етук кадрларни қамраб олиш ва рақобатни кучайтириш ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш мумкинлиги, буларнинг барчаси биз ёшлар учун билим олиш имконияти кенгайиб бораётганидан дарак беради.
Айжамал Қалибаева,
Ёшлар иттифоқи етакчиси.



