Терроризмга қарши кураш чегара танламайди


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг февраль- март ойлари давомида талаба-ёшлар орасида “Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Президентимиз томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитидаги нутқида диний тажовуз, халқаро терроризм илдизлари, дунёҳамжамиятини ташвишга солаётган муаммолар ва уларни бартараф қилиш масалалари ҳақида қатор таклифлар билдирилган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари универститети Нукус филиалида бўлиб ўтган тадбирда терроризмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.