Яқинда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрда турк драматурги Тунжер Жуден ўғлунинг режиссёр Мархабай Усенов билан ҳамкорлигидаги “ Клиника” комедиясининг премъераси бўлиб ўтди.
Саҳна асарининг рассоми Т.Шардеметов, режиссёр ассистенти С.Ганиева, бадиий раҳбар Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Б.Баймурзаев, бош режиссёр Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Б.Утебаев.
Комедия муаллифи Тунжер Жуден ўғлунинг “Қорнинг кўчиши” асари Ўзбекистондан ташқари Россия, Қозоғистон ва бошқа кўплаб давлатларнинг театрларида саҳналаштирилган. Драматургнинг “Клиника” комедияси Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида қўйилмоқда.
Бош ролни истеъдодли актёр Айдос Муратбаев, унинг турмуш ўртоғи образини Мийригул Мамбетмуратова маҳорат билан ижро этган. Шунингдек, ўзларига берилган ролларни юқори даражада ижро этган Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Базарбай Назаримбетов, Азиз Назаримбетов, Сағинбай Айимбетов, Фарид Узақбергенов, Муҳаммедали Кенжеев, Дастагул Кенжембаева ва бошқа актёрлар томошабинлар томонидан олқишланди.
