8 МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ишларига қўшган катта ҳиссаси, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги самарали меҳнати билан ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси
бўйича:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Бабажанова Зулфия Реимбаевна — «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг кимё цехи бошлиғи
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Сабурова Инжигул Жумабаевна — Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасининг «Мухаллес» дуторчилар ансамбли бахши-созандаси
«Дўстлик» ордени билан
Жолимбетова Айтгул Аймбетовна — Мўйноқ туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактаби директори
«Шуҳрат» медали билан
Турдимуратова Айнур Бахтибаевна — Нукус шаҳридаги «Жайхун универсал қурилиш» масъулияти чекланган жамияти кран машинисти
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2020 йил 6 март



