Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида аҳолининг жумладан хотин-қизларнинг, муаммоларига ечим топиш, уларни эртага эмас бугун яхши яшаши учун шароит яратиб бериш борасидаги долзарб вазифалар хусусида алоҳида таъкидлаган эди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан ҳам бу йўналишда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда Нукус шаҳри “Ботаника боғи” маҳала фуқаролар йиғини ҳудудида “Аёллар ижтимоий ҳимояси-ижтимоий фаоллик пойдевори” мавзусидаги хотин-қизлар форуми ташкил этилди. Тадбир давомида партиянинг асосий электорати ҳисобланган, жойларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногирон, иш билан таъминланмаган аёллар аниқланиб, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилди.
Ўтказилган форум давомида инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни изчил давом эттириш орқали партиямиз электорати ҳисобланган ногиронлиги бўлган аёллар хонадонига бориб, улар ҳолидан хабар олиниб, муаммолари ҳал этилди.
Ижтимоий ёрдамга мужтож ногиронлиги бўлган хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди ва тегишли мутахассислар томонидан тавсиялар берилди. Шунингдек, тиббий кўрик давомида малакали тиббий муолажага муҳтож, моддий имконияти чекланган хотин-қизларга бепул даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Форум давомидаги мурожаатлар Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳар кенгаши ходимлари ҳамда депутатлар томонидан рўйхатга олиниб, ижроси назоратга олинди.
Тадбирлар давомида Президент фармон ва қарорлари ижросини таъминлашдаги ҳамда хонадонларга ташриф чоғида аниқланган муаммоларни Халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгашдаги партия гуруҳи томонидан бартараф этиш чоралари кўрилди.
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон
Республикаси Кенгаши.



