Жорий йил 6 август куни республикамиздан 153 нафар фуқаро муборак ҳаж сафарига жўнаб кетган эди.
“Ҳаж-2018” мавсумида Қорақалпоғистон Республикасидан кетган фуқароларимизга Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиятига қарашли Муҳаммад Мурод эшон масжиди имом-хатиби Я.Жумамуратов, Эшон қалъа масжиди имом-хатиби .Нажимов ва Жамбосқалъа масжиди имом-хатиби Д.Қличевлар бошчилик қилди.
9 сентябрь куни улар ҳаж сафарини тамомлаб қайтишди. Улар Нукус халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.
