Маҳаллалардаги ишлар ўрганилди


Маҳаллаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, томорқа ерлардан самарали фойдаланиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш каби ишларни тарғиб этиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад, фуқароларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш, маҳаллаларни комплекс ривожлантириш  ишларининг оммавийлигига эришишдан иборат.

Мана шундай тадбирлардан бири Беруний тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари “Наврўз” МФЙ даги кўп қаватли уйларда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

— Тадбирда “Обод оила”, “Обод кўча” ҳамда “Обод маҳалла” тамойилларини барча маҳаллаларда кенг жорий этиш мақсадида июнь-август ойларида амалга оширилаётган тарғибот ишлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди, — дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Э.Ибраймова. — Ушбу тадбирларда карантин қоидаларига қатъи амал қилган ҳолда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган бир қатор тадбирлар ташкил этилади.

Шунингдек, ушбу тадбирларда нуронийлар жамоат кенгашлари аъзолари, ижтимоий фаоллик кўрсатаётган кексалар ҳам жалб этилган.

А.Жиемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.