Яқинда Нукус шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим PISA халқаро тадқиқотлар бўйича таянч мактабида « PISA тадқиқотларида математик саводхонлик» мавзусида видеосеминар бўлиб ўтди.
ZOOM дастури асосида онлайн тарзда ўтказилган тадбирда Нукус шаҳар халқ таълими бўлими мутахассислари, услубчилар ҳамда мактабларнинг математика фани ўқитувчилари қатнашди.
Семинарда 1-сонли мактабнинг математика фани ўқитувчилари Ш.Тўребекова қорақалпоқ тилида ҳамда А.Тўктарова рус тилида математик саводхонлик бўйича ўзлари тайёрлаган тақдимотлари ҳақида ахборот беришди. Тадбир иштирокчилари ўз мактабларида ўқитувчиларга ZOOM дастури асосида онлайн семинарлар ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.
