«Bozataw tekstil» маҳсулотлари Россияга экспорт қилинмоқда


Бугунги кунда Бўзатов туманидаги “Bozataw tekstil” тикувчилик корхонаси ички бозорни арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришни мақсад қилган.

 Корхонада замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилган бўлиб, бу иш ҳажми ва сифатининг ошишида қўл келмоқда. Ҳозирда корхонада 10 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар тайёрланмоқда. Айни дамда бу ерда 350 нафар ишчи ва мутахассислар меҳнат қилмоқда. Жорий йилда корхона Россия Федерацияси билан шартнома тузиб, маҳсулотларни ушбу давлатга экспорт қила бошлади. Эътиборлиси, ишчиларнинг кўпчилиги олий таълим ва касб-ҳунар коллежларини битириб, уйда ишсиз ўтирган хотин-қизлардан иборат.