Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Республика Болалар кутубхонаси томонидан “Мустақиллик-бахтим, иқболим” мавзусида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, “Шуҳрат” медали соҳиби, “Олтин қалам” халқаро мукофоти ҳамда “Эътироф-2015” мукофоти совриндори, филология фанлари номзоди Алланазар Абдиев билан “ ZOOM” дастури орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Унда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан китобсевар ўқувчилар иштирок этди.
Халқимизга ёзувчи, олим ҳамда журналист сифатида танилган А.Абдиев иштирокчиларни мустақиллик байрами билан табриклаб, ўзининг ижодий ишлари ҳақида маълумотлар берди. Тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
