Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда секторлар, корхона, муассаса, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Кун тартибидаги аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ҳамда чет давлатларда меҳнат қилиб қайтган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Примов батафсил маъруза қилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида шу йилнинг 24 август куни “2020 -2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари”га бағишланиб ўтказилган селектор йиғилиши топшириқларининг ижроси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов ўтказувчи 25-сонли “Наўбаҳар” округ сайлов комиссияси таркиби тўғрисидаги масалалар кўрилди.
Шу йил 17 июлда “Ҳудудларда ичимлик суви ва канализация тизимларини яхшилаш ва кузги-қишги мавсумга тайёргарлик кўриш ишларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижроси, шунингдек, туманда ичимлик суви ва 2020-2023 йилларда Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилиши белгиланган маблағлар ҳисобидан янги сув линияларини тортиш масаласи бўйича туман ҳокими ўринбосари И.Юсупов сўзга чиқди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
* * *
Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Нукус шаҳар ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қ.Хожанов маъруза қилди. Шундан сўнг, чет давлатларда ишлаб қайтган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш чоралари юзасидан Нукус шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи С.Оразалиев, шунингдек, 2021-2023 йилларга мўлжалланган ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини яхшилаш, ичимлик суви тармоқлари бўйича мониторинг ишлари жараёни тўғрисида Нукус шаҳар сув тармоқлари корхонаси раҳбари М.Утениязов сўзга чиқди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмита раиси Б.Матмуратов иштирок этиб, ўз фикр-таклифларини билдирди.
* * *
Халқ депутатлари Шўманой туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни Кенгаш раиси туман ҳокими Б.Янгибаев бошқариб борди.
Сессияда аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ҳамда хорижий давлатларда меҳнат қилиб қайтган айни дамда ишсиз бўлган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.
Шунингдек, Шўманой тумани маъмурий суди томонидан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, муассаса, корхона, ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларининг суд томонидан ҳимоя қилиниши борасидаги ишлар таҳлил этилиб, туманда “2021-2023 йилларга мўлжалланган ичимлик суви таъминоти ҳамда канализация тизимини комплекс ривожлантириш дастури”га тавсия этилган лойиҳалар кўриб чиқилди. Кун тартибидаги лойиҳалар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Қалжанов, туман ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Д.Ибадуллаева, туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Р.Галиакберов ҳамда Шўманой тумани маъмурий суди раиси А.Қўшановларнинг маърузалари тингланди.
Сессия кун тартибидаги шу ва бошқа масалалар бўйича туман Кенгаши депутатлари томонидан таклифлар билдирилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
* * *
Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашининг ўнинчи сессиясида 4 та масала кўрилди.
Жумладан, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси, туман аҳолисининг ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ҳамда чет давлатларда меҳнат қилиб, ҳозирги вақтда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Туман халқ таълими бўлими томонидан карантин талабларининг босқичма-босқич юмшатилиши муносабати билан 2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактабларида анъанавий ўқитишни санитария талабларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этиш тўғрисида Нукус туман халқ таълими бўлими бошлиғи Т.Оразбаев, ҳудудларда ичимлик суви ва канализация тизимларини яхшилаш, шунингдек, кузги-қишги мавсумга тайёргарлик кўриш ишлари бўйича туман сув тармоқлари корхонаси бошлиғи Е.Алламбергеновларнинг маърузалари тингланди. Шундан сўнг, туман маъмурий суди томонидан 2020 йилнинг 1 ярим йиллигида одил судловни амалга ошириш, қонунчиликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар бўйича туман маъмурий суди раиси Қ.Қипшақбаев маъруза қилди.
Сессия якунида барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Л.Сейтова иштирок этди.
* * *
Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг ўнинчи сессиясида бир нечта масала кўрилди.
Жумладан, аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ҳамда чет давлатларда ишлаб, айни дамда ишсиз бўлган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Алимов батафсил маъруза қилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида шу йилнинг 24 август куни “2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари”га бағишланиб ўтказилган селектор йиғилиши топшириқларининг ижросини таъминлаш бўйича туман ҳокими ўринбосари Б.Алимов сўзга чиқди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 17 июлдаги “Ҳудудларда ичимлик суви ва канализация тизимларини яхшилаш ва кузги-қишги мавсумга тайёргарлик кўриш ишларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” туман ҳокими ўринбосари А.Қурбанбаев, туман маъмурий суди томонидан жорий йилнинг ўтган ойлари давомида амалга оширилган ишлар бўйича туман маъмурий суди раиси Ж.Алланиязовнинг маърузалари тингланди.
Шунингдек, сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов ўтказувчи 20-сонли “Сарабий” округ сайлов комиссияси таркиби тўғрисидаги депутатларнинг таклифлари кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмита раиси Б.Матмуратов иштирок этди.
* * *
Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия йиғилишида аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ҳамда чет давлатларда ишлаб қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, “2021-2023 йилларга мўлжалланган ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш дастури”га Қонликўл тумани бўйича киритилаётган лойиҳаларни ўрганиш ва тегишли таклифлар киритиш, пандемия даврида умумтаълим мактабларида 2020-2021 янги ўқув йилини бошлаш учун мактаб ўқувчиларининг ота-оналаридан олинган ижтимоий сўровнома натижалари тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокими ўринбосарлари С.Жуманова, М.Мамбетрзаева, Халқ таълими бўлими бошлиғи Т.Крикбаевларнинг ахбороти тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар бўйича фикр-таклифлар билдирилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессияда депутатларнинг фаоллигини ошириш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Жўқорғи Кенгес депутатлари ўз таклифларини билдирди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.



