ЯНГИЛАНАЁТГАН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН


Бугун она Ватанимиз ҳақида сўз юритилганда, юртимиз тараққиётини ўзида мужассам этадиган «Янги Ўзбекистон» ибораси тилга олинмоқда.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз ва халқимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва мислсиз, инсон тасаввурига ҳам сиғмайдиган бунёдкорлик ишларини ислоҳотлар мазмун моҳиятини чуқур таҳлил қилсак бунга ишонч ҳосил қиламиз.

Масалан, улкан бунёдкорлик ишлари натижасида Нукусдан тортиб барча туман ва шаҳарлар қиёфаси, одамларнинг турмуш тарзи бутунлай ўзгариб бораётгани, Нукус полимер, Нукус электроаппарат, Самсунг каби йирик корхоналарнинг ишга туширилиши, умуман иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг натижаларига оид жуда катта-катта рақамларни келтиришимиз мумкин.

Ёш авлод тарбиясида ҳал қилувчи ўрин тутадиган боғчалар ва мактаблар тизимидаги улкан ўзгаришлар, Президент мактаби, Ибройим Юсупов номидаги  ихтисослашган ва ижод мактаби ташкил этилиши, қатор янги олий  ўқув юртлари филиаллари очилиши, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларни соатлаб гапириш мумкин.

Буларнинг барчаси Қорақалпоғистоннинг бутунлай ўзгариб, янгиланиб бораётганидан далолат беради.