Ҳоким мактабларга 100 млн. сўмлик китоб совға қилди


Шўманой тумани ҳокими Баҳодир Янгибаев туман халқ таълими бўлимига қарашли 33 та мактабга умумий қиймати 100 млн сўмлик китоблар совға қилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда ушбу китоблар мактаб директорларига тантанали равишда топширилди.

Таъкидланишича, туманда мактабларга китоб совға қилиш анъанавий тарзда давом этмоқда. Ўтган йили 30 млн сўмга китоблар олиб берилган бўлса, шу йилда 70 млн сўм туман бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан сотиб олинди.

Шўманой туманида туркман тилида дарс ўтиладиган 4 та мактабга туркман тилида чоп қилинган янги дарсликлар ва китоблар совға қилинди. Шунингдек, уй шароитида таълим олаётган ўқувчиларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам китоблар тўплами ҳадя қилинди.