Ходимларнинг иш ҳақилари ундирилди


Қонликўл тумани адлия бўлими томонидан  “Баркамол авлод“ болалар марказининг 26 нафар ходимига 33 миллион 747 минг сўм миқдорида иш ҳақи ундириб берилди.

Улар томонидан келиб тушган мурожаатни ўрганиш давомида Қонликўл тумани ҳокимининг 2020 йил 23 май куни “Қонликўл тумани халқ таълими бўлими ҳузуридаги “Баркамол авлод“ болалар маркази фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида“ги қарори қабул қилингани, аммо, марказ устави белгиланган намуна асосида ўз вақтида қайта рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳамда муҳрлар ўрганиш кунига қадар ишланмаганлиги, натижада 26 нафар ходимга 2020 йилнинг июнь, июль, август, сентябрь ойлари учун 33 миллион 747 минг сўм иш ҳақи ҳисоб-китоб қилинмаганлиги аниқланди.

Адлия бўлими томонидан туман халқ таълими ­бўлимига тақдимнома киритилиб,  ходимларнинг тегишли иш ҳақи ундириб берилди ва уларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.

Маҳлиё  РУСТАМОВА,

ҚДУ талабаси.