Давлатимиз байроғи — бахтимиз тимсоли


Нукус гарнизонидаги ҳарбий бўлимда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан “Давлатимиз байроғи — бахтимиз тимсоли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

— Тадбирда сўзга чиққанлар давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан йиғилганларни табриклаб, байроқнинг қабул қилиниш тарихи ва аҳамияти ҳақида маълумотлар беришди, — дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши етакчи мутахассиси Гулзар Джумагулова. — Тадбир ҳарбий бўлим ходимлари ва уларнинг оила аъзоларида кўтаринки кайфият уйғотди.

Тадбир доирасида концерт дастури намойиш этилди.