Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига йигирма саккиз йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида “Конституция давлатимиз таянчи” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ш.Ўтемисов, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси бўлим бошлиғи Ж.Бахитов, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий суди судьяси Г.Ешназарова ва бошқалар сўзга чиқиб, юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, юз бераётган янгиланишлар, бунда асосий қомусимизнинг аҳамияти, шунингдек, Конституция муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда ва олдимизга қўйган мақсад сари оғишмай боришда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлаб ўтишди.
Бош қомусимизнинг ҳар бир боби, бўлим ва моддаларида белгилаб берилган меъёрларга тўлиқ амал қилиш, Конституциянинг мазмун-моҳиятини теран англаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.
