ВАТАНПАРВАРЛИК ФЕСТИВАЛИ


Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка ҳудудларидан бошланган ҳарбий-ватанпарварлик фестивалларнинг навбатдагиси Нукус тумани ҳокимлиги биноси олдида бўлиб ўтди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ, Нукус тумани мудофаа ишлари бўлими, туман халқ таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар агентлиги Нукус туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 500 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ҳарбийларнинг шарафли ва масъулиятли касби хусусида тўхталиб ўтар экан, ёшларнинг ватанпарвар бўлиб камол топишида албатта, юрт посбонларининг хизматлари чексиз эканини таъкидлашди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муносиб ҳисса қўшаётган мактаблардаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг бир гуруҳ фаол ўқитувчилари туман ҳокими номидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Фестивалда ёшлар диққатига ҳарбий қисмнинг “Бадиий ҳаваскорлик” тўгараги томонидан тайёрланган рақс дастурлари, Фахрий қоровул ва қўл жанги элементлари билан кўргазмали чиқишлар ҳавола этилди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

матбуот хизмати.