Кейинги пайтларда аҳоли орасида табиий газдан ва газ ускуналаридан нотўғри фойдаланиш кўплаб бахтсиз ҳодисалар ва нохуш оқибатларга олиб келмоқда.
Соҳа мутахассислари томонидан ушбу ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилганида, аҳолининг газ асбобларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаганлиги ва бу борада малакага эга эмаслиги натижасида, айниқса ёш болаларнинг табиий ва ис газидан заҳарланиши ҳодисалари рўй бераётганлиги кузатилмоқда.
Табиий ва ис газидан заҳарланиш асосан, ҳаво ҳароратининг пасайиши кузатиладиган куз-қиш мавсумида рўй бераётганлиги сабабли уларнинг олдини олиш учун қатор қоидаларига эътибор беришингиз зарур.
Хусусан, газ иситиш печларининг соз ҳолатда ишлашини мунтазам равишда назорат қилиб туриш лозим.
Эътиборсизлик оқибатида газдан заҳарланиш фожиали оқибатларга олиб келиши, газ иситиш асбобларидан нотўғри фойдаланиш туфайли чиққан ёнғин эса ҳатто инсонлар ўлими каби оғир ҳолатларга олиб келиши мумкин.
Хонада газ ҳидини сезганда энг аввало ёқилган электр асбобларини ўчириш керак. Чунки, ёнғиндан заҳарли газлар ажралиб хаводаги кислород миқдори камаяди. Шунинг учун ҳам алангага нисбатан ундан чиқаётган тутин ва куйиндилар хавфлидир.
Шундай экан тинч ва осойишта ҳаётимизни шундай салбий ҳолатлар билан бузмайлик. Огоҳ ва хушёр бўлайлик!
Д.Рейпов,
Нукус шаҳар ФВБ инспектори катта лейтенант.




