Бўзатовлик Абдирасулнинг муваффақиятлари


2020 йилнинг 26-27 апрель кунлари ELPC ташкилоти томонидан 1-11 синф ўқувчилари ўртасида ОТЕС (online typing english competition) танлови ўтказилган эди.

Унда Бўзатов туманидаги 3-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Абдирасул Уббиниязов қатнашиб, бронза медали билан тақдирланди.

Жорий  2021 йил ҳам Абдирасул учун муваффақиятли келди. Боиси, у яқинда Тошкент шаҳрида ўтказилган «National spelling Bee Lexical skills competition» мавзусидаги фанлар олимпиадасининг якуний босқичида фаол иштирок этиб, махсус сертификат ҳамда статуэтка билан мукофотланди.

Ўз билими, иқтидори билан юксак муваффақиятларга эришиб келаётган Абдирасулни туман ҳокими М.Қайпанов табриклаб, келгусида янада баланд чўққиларни забт этишига ишонч билдирди.