Республикамиз туман (шаҳар)ларида “Йил сардори – 2021” танлови бошланди.
Қўнғирот туманида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан мазкур танловнинг туман босқичи ўтказилди.
Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда “Камалак” сардорлари, иккинчи босқичда Ёшлар иттифоқи сардорлари ўзаро беллашди.
Унда фахрли биринчи ўринни 53-сонли мактаб ўқувчиси Динара Қалназарова ва 35-сонли мактаб ўқувчиси Даврон Жамаловлар эгаллаб, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олишди.
Танлов якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.



