Жорий йилнинг 12-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг сузиш тури бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилди.
Чемпионатда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Адилбек Юсипбаев муваффақиятли иштирок қилиб, ғолиб бўлди ва Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказиладиган XXXII ёзги олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Спортчини Нукус Темир йўл вокзалида кенг жамоатчилик, устозлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари кутиб олди.
Учрашувда сўзга чиққанлар, уни эришган муваффақиятлари билан табриклаб, Токиода ўтказиладиган XXXII ёзги олимпиада мусобақаларида омад тилашди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д.Қурбаниязов қатнашди.
