Шимоли-ғарбий ҳарбий округида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари бўлими ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрта махсус таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларидаги ҳарбий чақириқгача ёшдаги ўқувчилар орасида «Ёш чегарачилар» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Танлов якунида Қўнғирот туманидаги 54-сонли умумтаълим мактабининг «Устюрт лочинлари» жамоаси биринчи, Шўманой туманидаги 23-сонли умумтаълим мактабининг «Темурбеклар» жамоаси иккинчи ва Хўжайли туманидаги 23-сонли умумтаълим мактабининг «Антакиа» жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Танлов ғолиби бўлган «Устюрт лочинлари» жамоаси мамлакат босқичига йўлланма олди.
