Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Нукус шаҳри маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар орасида интеллектуал турнирнинг дастлабки тури бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида институт ректори Б.Отемуратов сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.
Таъкидланганидек, жами учта турдан иборат бўлган турнирнинг дастлабки босқичида Нукус шаҳридаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 28 та жамоа иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини, мантиқий тафаккур даражасини синовдан ўтказди. 15 саволдан иборат биринчи тур ўйинида юқори балл тўплаган жамоаларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
Келгуси иккинчи тур 2 май якшанба куни бўлиб ўтади.
Барча турларнинг якунида энг юқори балл тўплаган 6 жамоа аъзоларига институт томонидан диплом ҳамда тарихий Хива шаҳрига бепул саёҳат учун йўлланма берилади.
