Нукус шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактабида Марғилон шаҳридаги ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида анъанавий ҳунармандчилик ва дизайн бўйича амалий машғулотларда қатнашиб қайтган ҳунармандлар Рита ва Малика Давлетниязоваларнинг маҳорат дарси ўтказилди. Унда мактабнинг ўқувчи қизлари, уларнинг устозлари ҳамда ҳунармандчиликка қизиқадиган хотин-қизлар иштирок этди.
– Ўтган йили Марғилон шаҳрида каштачилик бўйича таниқли тошкентлик ҳунарманд Мадина Қасимбоева ва табиий ранглар бўйича мутахассис, марказ раҳбари Расулжон Мирзаҳмедовлардан мазкур ҳунар сирларини ўрганиб келдик. Энди уни юртимизда ривожлантириш мақсадида ёшларга маҳорат дарсларини ўтаяпмиз, – дейди М.Давлетниязова.
Шунингдек, тадбир доирасида тажрибали ҳунармандлар Г.Ембергенова, Д.Алламбергенова, Г.Раҳматуллаевалар ҳам ёшларга ҳунармандчилик бўйича ўзларининг маслаҳатларини берди.
