«Тошкент» меҳмонхонаси меҳмонлар хизматида


Жорий йилнинг 6 ноябрь куни пойтахтимиз Нукус шаҳридаги “Тошкент” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси ­Д.Қурбанязов, Нукус шаҳар ҳокими П.Торешов ва бошқалар сўзга чиқиб, йиғилганларни бинонинг фойдаланишга топширилиши билан табриклашди.

Таъкидланганидек, бир неча йилдан буён фойдаланилмай турган “Тошкент” меҳмонхонасининг иморати амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тендер савдосига қўйилиб, “KKRASI BETON” хусусий корхонаси томонидан инвестиция мажбуриятлари ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан “ноль” баҳода сотиб олинди.

Инвестиция дастурининг дастлабки баҳоси 3 миллиард 200 миллион сўм этиб белгиланган бўлса, ҳақиқатда инвестор маблағлари ҳисобидан киритилган инвестициянинг миқдори 8 миллиард сўмни ташкил қилди. Натижада премиум класс хоналарига эга 63 ўринли уч юлдузли “Тошкент” меҳмонхонси ўз фаолиятини бошлади. Шунинг ҳисобидан 30 та янги иш ўринлари яратилди.

Тадбир иштирокчилари бу ерда меҳмонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.