Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақани ўтказишдан мақсад, соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришдан иборат.
Мусобақа якунида шахмат бўйича биринчи ўринни департаментнинг Кегейли туман бўлими инспектори Н.Реймназаров, иккинчи ўринни Қўнғирот туман бўлими бошлиғи П.Баймурзаев, учинчи ўринни Тахиатош туман бўлими иш юритувчиси Қ.Турсимуратов, шашка бўйича биринчи ўринни махсус бўлим катта инспектори К. Утамбетов, иккинчи ўринни Хўжайли туман бўлими бошлиғи С.Сапарбаев, учинчи ўринни Қўнғирот туман бўлими бошлиғи П.Баймурзаев эгаллади. Стол тенниси бўйича биринчи ўрин Қораўзак туман бўлими бошлиғи П.Еримбетовга, иккинчи ўрин Тўрткўл туман бўлими суриштирувчиси С.Заретовга, учинчи ўрин бошқарма иш юритувчиси О.Узақбоевга насиб этди.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
