“Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди


Тўрткўл туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси ­Конституцияси куни муносабати билан бадиий гимнастика ва шахмат бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақани ўтказишдан мақсад ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг соғлом турмуш тарзига риоя этишини таъминлаш ва спортнинг оммабоплигига эришишдан иборат. Мусобақада 30 нафарга яқин гимнастикачи қиз ва 20 нафардан ортиқ шахматчи ёшлар иштирок этди.

Ўзига хос қизғин, муросасиз баҳсларда ғолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек спорт ўйинлари доирасида “Биз ОИТСга қаршимиз” шиори остида юриш марафони ҳам ташкил қилинди.