Ёшлар Жўқорғи Кенгес фаолияти билан танишди


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг “Ёшлар қаноти” томонидан “Парламент-ёшлар манфаатлари ҳимоячиси ва демократия мактаби” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ­депутатлари, партия ходимлари, олий таълим муассасалари талабалари иштирок этди.

Тадбирда асосан, юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ­доирасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, депутатлар фаолияти, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари хусусида маълумот берилди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга ­жавоблар олишди.