Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Aкадемик лицейда Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси ҳамда 9 апрель Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Экологик партияси Нукус шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, лицей ўқитувчилари ва ўқувчи лар қатнашди.
Тадбирда шу йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган референдум, конституциявий қонун лойиҳаси, унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши тарихи, мазмуни тўғрисида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг, ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билимларини синаш, Конституцияга оид тушунчаларини кенгайтириш мақсадида беллашув ўтказилди. Иштирокчилар жамоавий тарзда 3 та шарт бўйича ўзаро куч синашди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Тадбир иштирокчилари референдумга бефарқ бўлмасдан, ўзларининг фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда мазкур сиёсий жараёнда фаоллик кўрсатишга аҳд қилишди.
Қ.Х.А.



