Бугунги кунда Тахиатош туманида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишларида туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳам жонбозлик кўрсатмоқда. Яъни, бўлинма ходимлари ушбу масканларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя килиниши юзасидан назоратни кучайтирмоқдалар.
Қурилиш майдонларини ёнувчи чиқиндилардан доимий тозалаш, қўлбола электр иситиш анжомларидан фойдаланмаслик, мумкин бўлмаган жойларда сигарета чекиш, очиқ оловдан фойдаланмаслик, кислород балонларини тўғри сақлаш, бўёқлар, карбид, тахта материалларининг бирга сақланишига йўл кўймаслик, электр-газ пайвандлаш ишлари даврида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, қурилиш ховлисида ёш болалар ўйнаб юришларини таьқиқлаш ва бу борадаги бошқа кўпгина қоида-талабларга амал қилинсагина юз бериши мумкин бўлган ёнғинлардан ва кўнгилсиз ходисалардан сақланиш мумкин.
Нафақат қурилишларда, балки ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишимиз лозим. Зеро, бу билан ўз ҳаётимизни, давлатимиз мулки ҳамда шахсий мулкимизни ёнғин офатидан асраган бўламиз.
Т.Калкоразов,
ИЕС АЖ «Тахиатош ИЕС» филиали БЁХТТЕБ инспектори лейтенант.
