Болаларга эътибор келажак гаровидир


Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, яқинда Нукус ҳарбий прокурори адлия полковниги Ш.Р.Зоиров Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм билан ҳамкорликда Тахиатош туманидаги болалар уйига ташриф буюриб, мазкур муассасада тарбияланувчилар ҳолидан хабар олди.

Ташриф доирасида болалар уйи тарбияланувчилари учун зарур жиҳозлар ва озиқ-овқат махсулотлари топширилди.

Шунингдек, болалар уйининг ҳовлисидаги бўш турган ерга мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экилди.

Нукус ҳарбий прокуратураси