Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Болалар – бизнинг бахтимиз” халқаро ҳамкорлик акцияси ташкил этилмоқда.
Мазкур акция доирасида россиялик тажрибали болалар жарроҳи Юрий Андреевич Козлов мамлакатимизга таклиф этилган. У тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали болалар жарроҳи, Россияда хизмат кўрсатган шифокор, “Россиянинг энг яхши шифокори” танлови ғолиби. Шу билан бирга, Россия болалар жарроҳлари ассоциацияси (РАДХ), Европа болалар жарроҳлари ассоциацияси (ЕУПСА), Тинч океани болалар жарроҳлари ассоциацияси (ПАПС) ва Халқаро педиатрия эндожарроҳлик ассоциацияси (ИПЕГ), 2022 йилдан Россия фанлар академиясининг мухбир аъзоси ҳисобланади.
Россиялик болалар шифокори Юрий Козлов мамлакатимизда бир нечта мураккаб болалар жарроҳлик амалиётларини ўтказган.
Навбатдаги ташрифи доирасида Қорақалпоғистон тиббиёт институти ҳузуридаги болалар клиникасида жорий йил 29 апрелдан 2 майга қадар жарроҳлик амалиётига муҳтожлиги бор болаларни тиббий кўрикдан ўтказади.
