9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети кимё-технология факултетининг тютор ва талабалари Нукус шаҳридаги “Амударё” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қадирбай Нурманов хонадонига ташриф буюриб уни байрам билан табриклашди.
— Қадирбай ота билан суҳбатлашиб, бугунги тинч-тотув ҳаётимизнинг қадрига етишимиз кераклигини, бу кунларга қанча қийинчиликлар натижасида эришилганини тушундик, — дейди факултет тютори А.Шерниязов. — Талабаларимиз Қадирбай отанинг уруш вақтида бошидан ўтказган қийинчиликлари, ўша даврдаги халқнинг оғир турмуши ҳақидаги ҳикояларини тингладилар. Қ.Нурмановга филиал жамоаси томонидан тайёрланган байрам совғалари топширилди.
